ФИФА Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2026, 17:54
Халқаро футбол федерацияси Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиларининг расмий таркибларини эълон қилди.

Унга кўра, Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг рўйхатидан 21 нафар футболчи ўрин олган.

Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби:

Дарвозабонлар: Олимжон Шомуродов (“Пахтакор”), Меҳрожбек Сирожиддинов (Республика футбол академияси), Абдулборий Зоиджонов (Республика футбол академияси).

Ҳимоячилар: Машҳурбек Абдисолиев (“Насаф”), Абубакир Раҳимов (Одил Жуниор), Муҳаммад Ҳакимов (“Бунёдкор”), Муҳаммадазиз Рўзибоев (“Ғазалкент”), Миржамол Анваров (Одил Жуниор), Нурмуҳаммад Ўктамов (“Пахтакор”), Адис Абдунабиев (“Хоразм”), Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев (“Бунёдкор”).

Ярим ҳимоячилар: Муҳаммаджон Маматов (“Пахтакор”), Амирхон Эркинов (Одил Жуниор), Ислом Равшанов (“Пахтакор”), Миркомилбек Муродов (“Бунёдкор”), Муҳаммадодилхон Орифхонов (Одил Жуниор), Ҳабибуллоҳ Тоҳиров (“Пахтакор”), Аҳрорбек Равшанбеков (“Андижон”).

Ҳужумчилар: Асилбек Алиев (Республика футбол академияси), Суҳроб Содиржонов (“Ғазалкент”), Лазиз Абдураимов (“Бухоро”).

Бош мураббий: Сергей Чигодаев.

Қайд этиш жоиз, таркибга киритилган барча футболчилар 2009 йилда туғилган. Энг кўп вакил “Пахтакор” клубидан – 5 нафар. Одил Жуниор тарбияланувчиларидан 4 нафар, “Бунёдкор” ва Республика футбол академиясидан эса 3 нафардан футболчи рўйхатга киритилган.

Маълумот учун, U-17 жаҳон чемпионати 19 ноябрдан 13 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси E гуруҳида Кот-д’Ивуар, Ямайка ва Италияга қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Championat.asia сайти бу таркибни 4 ноябрь куни эълон қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›