Шевченко Украина терма жамоаси бош мураббийи лавозимида қолди
06 ноя 2017 22:17
Янгиликлар
Шевченко Украина терма жамоаси бош мураббийи лавозимида қолди
Украина футбол федерациясида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб, унда терма жамоа бош мураббийи масаласи қайта кўриб чиқилди.
Йиғилишда бош мураббий Андрей Шевченконинг ҳисоботи тингланди. Шева терма жамоанинг ЖЧ-2018 финал босқичига чиқа олмаганида айби борлигини тан олар экан, ўзига яраша ўз иш фаолиятида ўсишга эришганини ҳам урғулади.
Тадбир якунида Украина ФФ томонидан бош мураббий билан
ҳамкорлик давом эттирилиши эълон қилинди. Собиқ афсонавий ҳужумчига бир овоздан
овоз берилди. Шевченко 2016 йилда “2+2” кўринишидаги шартномага имзо чеккан
эди. Энди у терма жамоани Евро-2020га тайёрлайди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар