

- "Навбаҳор" жамоасини ғалаба ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Қийин учрашув бўлишини олдиндан билгандик. Ушбу учрашув олдидан бир қанча яхши ишланмаларни ишлагандик. Бу қайсидир маънода ўз самарасини берганди, лекин ҳужумни тугатишга келганда савиямиз билинди ва камчиликларимиз кўринди. Агарда шу камчиликларимизни тўғрилай олганимизда, балки, ҳисоб бунчалик йирик кўриниш олмасди. Биринчи бўлим охири, иккинчи бўлим бошларида Маҳаррам Абелфазовда яхши имкониятлар бўлганди. Ўша вазиятлардан биридан фойдаланганида, балки, учрашув бошқача ўтиши мумкин эди. "Навбаҳор" барибир Суперлига жамоаси. Тўп билан ва тўпсиз ҳолатда жамоанинг тезкор эканлигини кўрдик. Дарвозабонимиз бир қанча сейвлар амалга оширди. Йигитлар борини бериб, ҳаракат қилишди. Уларга ҳеч қандай эътирозларимиз йўқ. Навбатдаги ўйинимиз 29 май куни "Олимпик Мобиуз" билан. Ушбу баҳсга тайёргарликни бошлаймиз.

- Бугун жамоа иккинчи голгача яхши қаршилик кўрсатди. Бироқ шу голдан кейин ҳимоя очилиб кетди. Жамоангизнинг фақатгина бугунги эмас, гуруҳ босқичидаги ўйинларини қандай баҳолайсиз?
- Гуруҳ босқичида "Хоразм"га қарши ўз майдонимизда энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Лекин шундай имкониятлардан фойдалана олмадик. Учрашув сўнггида гол ўтказиб, мағлуб бўлгандик. Балки ўшанда ғалаба қозонганимизда, гуруҳдан чиққан бўлардик. Гапириш осон, лекин олдимизда жамоани янада шакллантиргани, тўғрилагани вақтимиз бор. Бугунги учрашув учун ҳам алоҳида тайёргарлик кўрган жойларимиз ҳам бор эди. Улар ўхшади ҳам. Якунловчи нуқтада оқсашимиз бизга панд берди. Маҳаррам Абелфазов, Норхон Шерипов, Нодирбек Каримовда яхши имкониятлар бўлди. Ушбу вазиятларнинг барчаси ҳисоб 1:0 пайтида содир бўлганди. Иккинчи гол эса бизга зарба бўлди. Кейин ҳужумга чиқдик ва учинчи-тўртинчи голларни ҳам қўйиб юбордик.



