

Шавкат Саидов (“Металлург” жамоаси бошлиғи): “Локомотив”га ғалаба қанчалик муҳим бўлса, биз учун ҳам ютуқ сув ва ҳаводек зарур эди. Бутун учрашув давомида биз меҳмонларга муносиб қаршилик кўрсатдик. Аслида ўйин дуранг натижа билан якунланса адолатдан бўларди. Бизнинг жамоамизда аксарият футболчилар ёш. “Локомотив”да эса мамлакатимизнинг энг номдор, терма жамоа ўйинчилари тўп суришади. Бугун бизга омад етишмади. Қолаверса тажриба, маҳорат борасида меҳмонларга бироз имкониятни бой бердик. Мавсум энди бошланди. Ўйлайманки, тезда ҳаммаси ўз изига тушиб кетади. Ҳали “Металлург” мухлислари кўчасида ҳам байрам бўлишига ишонаман.



