

"The Athletic" нашри тарқатган хабарга кўра, агар Эрон миллий терма жамоаси маълум сабабларга кўра ЖЧ-2026 мусобақасида иштирок эта олмаса, ФИФА махсус қитъалараро ўтиш турнирини ташкил этиши мумкин.
Ушбу турнирда Осиёдан иккита ва Европадан саралашдан ўта олмаган иккита терма жамоа иштирок этиши кўзда тутилмоқда. Энг қизиқарли жиҳати шундаки, ФИФА рейтинги бўйича Италия миллий терма жамоаси Европа учун ажратиладиган слотларга асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.
Бу дегани, мухлислар "Скуадра Адзурра"ни яна Жаҳон чемпионатида кўриш умидига эга бўлишлари мумкин. Ҳозирча бу маълумот лойиҳа босқичида, бироқ ФИФАнинг якуний қарори кўп нарсани ўзгартириб юбориши кутилмоқда.
Сизнингча, Италия миллий терма жамоаси бундай имконият орқали мундиалга йўл олиши адолатданми? Вазиятни кузатишда давом этамиз.



