"Интер" Комода ҳақиқий камбэк намойиш этди: 0:2 ҳисоби 4:3 га айланди!

Aslanov Jasurbek
13 апр 2026
Италия Серия Асининг 32-тури доирасида пешқадам "Интер" меҳмонда "Комо" жамоаси билан тўқнаш келди.

"Джузеппе Синигалья" стадионида кечган баҳс мухлисларга ҳақиқий драма ва голлар шоусини тақдим этди. Учрашувни Давиде Масса бошқариб борди. Ўйин мезбонларнинг кутилмаган ҳужумлари билан бошланди. 36-дақиқада Алекс Валле ҳисобни очган бўлса, 45-дақиқада Николас Пас "Комо"нинг устунлигини иккита тўпга оширди. Бироқ, орадан ҳеч қанча ўтмай Маркус Тюрам битта жавоб тўпини киритиб, "Интер"ни ўйинга қайтарди.

Иккинчи бўлимда "нерадзурри" тўлиқ устунликни ўз қўлига олди:

49-дақиқа: Маркус Тюрам дубль қайд этиб, мувозанатни тиклади.

58-дақиқа: Дензел Думфрис меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

72-дақиқа: Думфрис ҳам ўз ҳисобига иккинчи голни ёздириб қўйди.

Учрашув якунида, 89-дақиқада Лукаш Да Кунья пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирган бўлса-да, бу "Комо"ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади. Якуний ҳисоб — 4:3, Милан клуби фойдасига.

Ушбу ғалабадан сўнг "Интер" 75 очко билан Серия А жадвалида яққол пешқадамлик қилмоқда. "Комо" эса 58 очко билан 5-ўринда қолди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia