Сергей Лушан: “Ғалабага кўпроқ ҳақли эдик”
28 май 2016 22:53
Янгиликлар
Сергей Лушан: “Ғалабага кўпроқ ҳақли эдик”
“Насаф” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида ОАВ вакиллари саволларига “қалдирғочлар” устози жавоб қайтарди.
- Учрашув қизиқарли ва томошабоп бўлди. Қаршига ғалаба учун келгандик. Афсуски, ютиб турган ўйинимизда якунда дуранг билан чекландик. “Насаф” яхши жамоа. Уларни яхшилаб ўрганиб чиққандик ва шунга қараб ўз ўйинимизни туздик. Ўйлайманки, ёмон ҳаракат қилмадик. Ғалабага кўпроқ биз ҳақли эдик, деб бемалол айта оламан. Бизга қандайдир омад етишмаяпти. Шу каби марказий ва муҳим учрашувларда ғалаба қозона олмаяпмиз. Бугун ҳам бир нечта голли вазиятлар содир этиб, атиги битта гол урдик холос. Камида 2-3та вазиятдан фойдаланишимиз керак эди. Ҳужумкор ўйинимиздан ҳеч ҳам чекинмаймиз, - дейди Сергей Иванович.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар