Саудия Арабистони - мезбон, Осиё Кубоги 7 январь куни старт олади
07 янв 23:05
Янгиликлар
Саудия Арабистони - мезбон, Осиё Кубоги 7 январь куни старт олади
Миллий терма жамоалар ўртасида бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё Кубоги Саудия Арабистонининг учта шаҳрида ўтказилади: Ар Риёд, Жидда ва Ал Хобар. Ушбу мусобақага 2027 йил Саудия Арабистони мезбонлик қилиши 2023 йил Баҳрайн пойтахти Манамада ўтказилган ОФКнинг 33-Конгрессида маълум қилинганди.

Бугун ОФК сайти мусобақа 2027 йил 7 январдан старт олиши ҳамда 5 февралга қадар давом этиши ҳақида хабар берди. Ўйинларга Ар Риёддаги бешта стадион мезбонлик қилади:
1. "Қирол Фаҳд" стадиони (сиғими: 70 минг)
2. "Қирол Сауд университет" стадиони (сиғими: 25 минг)
3. "Имам Муҳаммад ибн Сауд" стадиони (сиғими: 21 минг)
4. "Кингдом Арена" (сиғими: 26 минг)
5. "Ал Шабаб" стадиони (сиғими: 14 минг)

Бундан ташқари Жидда шаҳридаги иккита стадион - "Қирол Абдуллоҳ" (сиғими: 60 минг) ва "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" (сиғими: 25 минг) ўйингоҳларида, шунингдек Ал Хобарда жойлашган "Ал Хобар Нью Стэдиум" (сиғими: 45 минг) ўйингоҳида ҳам учрашувлар ўтказилади.
Маълумот учун, 30 кун давом этадиган 2027 йилги Осиё Кубогида 24та терма жамоа иштирок этади. Мусобақа жами 51 учрашувдан иборат бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар