Санъат Шихов: “Ҳар бир ўйин ўзига хос имтиҳон”
21 авг 2016 08:40
Янгиликлар
Санъат Шихов: “Ҳар бир ўйин ўзига хос имтиҳон”
“Бухоро” - “Қўқон--1912” жамоалари ўртасидаги ўйин (3:1) якунлангач, бухороликлар ярим ҳимоячиси, учрашувдаги дастлабки гол муаллифи Санъат Шиховнинг ўйин ҳақидаги фикри билан қизиқдик.
- Ўйин қийин кечишини олдиндан билардик.. Қўқон жамоаси иккинчи даврада таркибини сезиларли даражада кучайтирди. Буни олдинги турда уларнинг сафарда “Андижон” устидан қозонган ғалабаси мисолида ҳам кўриш мумкин эди. Шу боис рақибни яхши ўрганиб, мураббийлар кўрсатмалари асосида ўйинни тартибли ва ўз назоратимизда ўтказишга ҳаракат қилдик.
Гол урганимдан унг асосий таркибга тушишим кафолатими? Футболчилик фаолияти ўзи шундай:ҳар бир машғулот ёки ўйинда кимга ниманидир исботлашга тўғри келади. Айниқса, соғлом рақобат кучли бўлган бизнинг жамоада футболчи учун ҳар бир ўйин ўзига хос имтиҳон саналади.
Мен учун муҳими эса ушбу гол жамоамга фойда келтирганидадир.
"Бухоро" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар