

Таъкидланишича, "канонирлар" 24 ёшли футболчи билан 2027 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтирмоқчи. "Арсенал" Салибани "қаймоқранглилар" бермоқчи бўлган катта пулга ҳам сотмоқчи эмас.
Франциялик ҳимоячи 2019 йилда "Цент-Этьен"дан Лондон жамоасига ўтган эди. Салиба ўтган мавсумда барча мусобақаларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 80 млн еврони ташкил этади.



