

Терма жамоамизнинг марказий ҳимоячиси учрашувнинг 61-дақиқасида Жорж Манжек билан тўқнашиб кетди. Ашурматовга майдонда анча вақт тиббий ёрдам кўрсатилди. Шундан сўнг унинг ўрнига Абдулла Абдуллаев майдонга туширилди.
Ҳозирча ҳимоячимизнинг қачон сафга қайтиши номаълум.
Катта эҳтимол билан, Ашурматов Коста-Рикага қарши баҳсни ўтказиб юборади.



