UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  0 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  2 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  1 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  15 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  20 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  4 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

Руслан Аҳмедов: "Дуранг - адолатли натижа" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Дуранг - адолатли натижа"

Про-лиганинг 19-тури доирасида "Қўқон-1912" билан дурангдан кейин "Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин оғир бўлиши кутилганди. Айни дамда бизда ҳолат оғир эди. Жароҳатлар, дисквалификация сабабли ҳатто захирадаги футболчилар ҳам камчиликни ташкил қилди. Ёшлар бор, бироқ ёрдам берадиган даражада эмас. "Қўқон-1912"ни яхшилаб ўрганиб чиқиб, тайёрландик. Умуман олганда барча учрашувларга шундай тайёрланамиз. Бугунги рақибни яхши тахлил қилганимиз сабаби - айни дамда "Қўқон-1912" Суперлигага чиқишга даъвогарлик қилмоқда, "Локомотив" ва "Динамо"га улар жиддий қаршилик кўрсатишяпти, ёзда таркибини ҳам кучайтириб олди. Бугунги дурангни эса олтинга тенг деса бўлади. Ҳозир кучли бешликка ҳаракат қиляпмиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун йигитлардан шуни талаб қилгандим. Доимо ғалаба учун тайёргарлик кўрамиз. Бироқ бу футбол. Ютиш ҳам ютқазиш ҳам мумкин. Бугунги дурангни адолатли натижа деб ўйлайман. 

- Ҳимоядаги ўйин анчагина яхши бўлди. Аммо ҳужумда қандай муаммолар бор?

- Таркибдаги ёшлардаги тажриба. Ниёзметов ушбу мавсум давомида захира футболчиси эди. Мана бугун унда имконият бўлганди. Шунда ҳам у ўз даражасида ўйнади. Келаси ўйинлардан у ўзини кўрсатишни бошласа керак. Чунки уни 3 ҳужумчилик тактика билан биринчи марта ўйнатишим. Шу сабабли унда тушунмовчиликлар бўлган. Ҳимояда йигитлар олдиларига қўйилган вазифани бажаришди, яъни, гол ўтказиб юборишмади. Ҳужумда эса қарши ҳужумлар асосида ўйнашни режа қилгандик. "Қўқон-1912" стандартлардан кейин катта муаммолар яратди. 

- Невил Тенгегнинг захирада қолдирилишига сабаб?

- Жароҳати бор. "Динамо"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида унчалик жиддий бўлмаган жароҳат олди. Ўтган ҳафта давомида даволанди. Навбатдаги ўйинларда уни кўриб қолишимиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика