Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"
11 май 2025 12:43
Янгиликлар
Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Бухоро" (6:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Гарчи ҳисоб йирик кўриниш олган бўлса-да, ўйин кескин руҳда ўтди. Учрашув шиддати юқори бўлмаса-да, "Бухоро" барибир қаршилик кўрсатди. Осон ўйин деб бўлмайди, анча кураш бўлди. Худога шукр, ғалаба қозондик. Мухлисларга раҳмат, жамоадошларимга раҳмат, улар ҳисоб 2:0 ёки 3:0 бўлганида ҳам қўл силтамай, охирги дақиқагача ўйнашга ва гол уришга ҳаракат қилишди. Бухороликларга ҳам тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар, уларга энг эзгу тилакларимни билдираман.
Таркибдаги ўзгаришлар нима биландир боғлиқми ёки йўқми, бу ҳақда билмайман. Мен ўйинчиман ва бундай нарсалар ҳақида гапириш ҳуқуқим йўқ. Бундай саволларга жавоб бериш менинг вазифам эмас", деди 32 ёшли футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар