UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  5 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  27 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11

Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"

Суперлиганинг 9-турида "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Асабий ўйин бўлди. Олдин ҳам айтганман, водийда, шу жумладан, Қўқонда футбол ўйнаш осон эмас. Рақиб биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш қилди ва ҳисобда олдинга чиқиб олди. Лекин шунга қарамасдан йигитларим иродали ғалабага эришди. Бунинг учун футболчиларимга миннатдорлигимни билдираман. Қўқонда "Қўқон-1912"га қарши ўйнаш доимо қийин кечган. Ғалабадан хурсандман.

- ОКМК сўнгги пайтларда иродали ғалабалар қайд этмоқда. Захирадан тушаётган футболчилар ўйинни кучайтиряптими ёки бошқа сири борми?

- Йўқ, бунинг сири йўқ. Майдонга тушаётган футболчиларимнинг мақсади битта - чиройли ўйин кўрсатиш, мухлислар учун ўйнаш. Шогирдларимнинг ҳар бири ўйинга ўз ҳиссасини қўшишни исташади.

- Нима деб ўйлайсиз футбол ҳакамлиги савиясини ошириш учун футболчилик фаолиятини якунлаган футболчилардан ҳакам тайёрлайдиган курс очиш керак эмасмикин? Никита Мустафин, Рустам Лутфуллин, Аскер Нажафалиев каби ҳакамлар олдин футбол ўйнамаган. Футбол ўйнаганлар эса қандай қарорлар чиқариш кераклигини билади. Шу таклифга қандай қарайсиз?

- Савол учун раҳмат. Менимча Ўзбекистонда футбол ўйнамаган эркак киши бўлмаса керак. Ҳамма футбол ўйнаган, лекин айрим сабабларга кўра футболни жароҳат ёки бошқа сабаб билан давом эттира олмаган. Улар футбол мактабларига борган бўлиши мумкин. Ҳозир эшитишимга қараганда ҳакамлар академияси очилган, бу борада ҳам олдинга қадам ташланган. Бу келажакда ўз самарасини беради ва яхши ҳакамлар чиқади. Айнан қайси сабаб билан бу саволни берганингизни тушунмадим. Ҳакам ўйин давомида тизгинни қўлидан чиқариб юбориши керак эмас. Улар учун алоҳида раҳбарлар, ҳакамларни назорат қиладиган қўмита, уларга ҳам ўргатадиган устозлари бор. Улар ҳам иссиқ жон, бу ҳаётда Парвардигордан бошқа ҳамма хато қилади. Фақатгина ишламаган одам хато қилмайди. Шу сабабли мен ҳакамларга, ҳатто рақиб футболчиларига ҳам баҳо бера олмайман, ўз жамоамдаги футболчиларни баҳолашим мумкин. Футболчилар ва ҳакамлар қанчалик кўп чиқса, биз фақатгина хурсанд бўламиз. Халқаро майдонларда улар ҳакамлик қилишса, байроғимиз юқорига кўтарилади, уларга мухлислик қилиб биз ҳам ўйинларни томоша қиламиз.

- "Қўқон-1912" голи вақтида дарвозабон тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Бу ҳолатга фикрингиз қандай?

- Дарвозабонлар ҳам шундай ўйинлар орқали тобланиб боради. Ҳозир айтганимдек, ҳар бир инсон хато қилади. Бунгача ҳам у хатолар қилган. Бир-икки вазиятда у ҳимоячилар олдига чиқиши керак эди. Бундай ҳолат яна бир марта содир бўлди. Бу нарса унга сигнал бўлиши керак эди. Барча футболчилар шундай ўйинлардаги хатоларини ҳулоса қилиши орқали, кейинги баҳсларда бартараф этишга ҳаракат қилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика