UZ

Сўнгги янгиликлар

13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  0 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  12 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  13 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  5 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  15 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  3 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  13 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  71

Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"

Суперлиганинг 9-турида ОКМКга қарши ўйиндан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ютқазган ўйинни тахлил қилиб, кейин гапириш керак. Ўйин давомида ташаббус ОКМК томонда эди, биз эса иккинчи рақамли бўлиб ўйнашга ҳаракат қилдик ва бунинг уддасидан чиқаётгандик. Бундай жамоага қарши ҳимояланиш қийин. Вазиятлар яратишнинг уддасидан чиқдик. Режа қилинган ҳужумларни уюштириб, буни голга ҳам айлантирдик. Футболчиларим бугун жуда катта меҳнат қилишди, улар ўйинга паст назар билан қарашмади, бор кучини бериб ўйнади. "Бунёдкор"га қарши ўйинда ҳам ҳимоядаги қўпол хато сабабли гол ўтказиб юборгандик. Бундай ҳолатлар футболчининг ўйинга руҳий тайёр эмаслиги ёки хатолари устида ишламаётганлигини англатади. Бироқ фақатгина бир вазият ҳақида гапириш яхши эмас. Ҳисоб 1:0 пайтида биз яхши қарши ҳужумга эга бўлгандик. Ҳисобни 2:0га етказганимизда бу ерда ҳозир умуман бошқача фикрлар, бошқача натижа бўларди. Футбол шунақа, 30 сония ичида ўйин, жамоа ҳақидаги фикрлар ўзгариб кетди. Бу табиий ҳолат. Бу биз, мураббийлар штаби, футболчиларга фойдали бўлиши мумкин. Шу орқали футболчилар ўз хатоларини кўриши, ўзларига бўлган фикрларини ўзгаришига туртки бўлади. Ўз уйимизда ютқаздик, гарчи биринчи ўриндаги жамоага мағлуб бўлган бўлсак ҳам бу аламли бўлди. Чунки бугун ютишимиз ҳам мумкин эди.

- Бугун Егорь Кондратюк ва Иқбол маликжоновнинг захирада қолдирилгани барчани ҳайрон қолдирди. Уларнинг жароҳати бормиди?

- Йўқ, ундай муаммолар йўқ эди. У кучли жамоаларга қарши ўйинларда Жасур Холтўраевнинг ўрнига майдонга тушганида янада фойдали футболчи эканлигини кўрдик. Шу сабабли биз шундай қарорга келгандик. Иқбол Маликжоновга келсак, у учта ўйинда қатнашмади. Жамоада рақобат жуда катта. Ўтган ўйинларда унинг нуқтасида ўйнаган футболчиларни олиб ташлаш адолатсизлик бўларди. Чунки улар ҳам яхши ўйин намойиш қилишганди. Натижа бўлмаганидан кейин Иқбол Маликжонов ёки Шота Гвазава бўлганида бошқача бўлиши мумкин эди дейиши мумкин. 30 сонияда барчаси ўзгариб кетди. Ҳозир жамоада ким ўйинга тайёр бўлса, ўшани майдонга туширяпмиз. Барчаси рақобат сабаб.

- Аслиддин Тоштемировнинг жароҳати қандай? У "Насаф"га қарши ўйнайдими?

- Ҳозирни ўзида аниқ гап айтиш қийин. У оёқ мушакларини тортиб олди. Эртага уни тиббий кўрикдан ўтказамиз ва барчаси аниқ бўлади. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика