UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 2:2 (матнли трансляция)  21 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  24 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  46 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  1 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  28 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  3 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3

Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди Янгиликлар

Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди

Теглар :  Қўқон-1912ОКМК
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” — ОКМК учрашуви бўлиб ўтди.


“Қўқон-1912” — ОКМК - 1:3
10 май 2025 йил. Қўқон, "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар: 
Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов, Ислом Азимов, Асадбек Қосимжонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
ВАР: Достон Раҳмонов
АВАР: Анвар Маражабов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: Авазбек Ўлмасалиев 38 автогол, - 1:0. Авазбек Ўлмасалиев 73, - 1:1. Асадбек Собиржонов 81, - 1:2. Асадбек Собиржонов 88, - 1:3 (Азиз Холмуродов).

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров (20.Иқболжон Маликжонов, 19), 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Шота Гвазава (9.Жавоҳир Ҳусанов, 88), 8.Бахтиёржон Қосимов, 11.Шаҳзод Бешимов (18.Баҳром Абдураҳимов, 88), 14.Жасур Холтўраев (69.Егор Кондратюк, 65), 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 44.Андро Гиоргадзе.
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 10.Ҳусниддин Ғофуров, 15.Зафар Ҳакимов, 23.Бекжон Жўрабоев, 30.Иброҳимжон Мухторов.

ОКМК: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 4.Миржамол Қосимов (99.Асадбек Собиржонов, 64), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Клейди Даци (8.Азиз Холмуродов, 46), 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов (16.Наоаки Сенага, 64), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку (11.Рубен Санчес, 46), 77.Нодирбек Абдураззоқов.
Захира: 31.Муҳаммад Убайдуллаев, 5.Гиорги Папава, 13.Элдорбек Бегимов, 23.Ажак Риак, 90.Абубакр Ризо Турдиалиев.

Огоҳлантиришлар: Клейди Даци 34.



ЯНГИЛАШ


90+7. Учрашув якунланди, "Қўқон-1912" - ОКМК 1:3

90+6. ЗАРБА! Баҳром Абдураҳимовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!

90. Ўйинга 7 дақиқа қўшилди

88. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Гвазава ва Бешимов ўрнига Ҳусанов ва Абдураҳимов тушди

88. ГОЛ! Ўнг қанотдан Холмуродов узатган тўпни Собиржонов яқин масофадан дарвозага йўллади - 1:3. 




81. ГОЛ! Асадбек Собиржонов Салимовнинг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олиб жарима майдони ташқарисидан супергол урди - 1:2! 

80. Хавфли вазият! Азизхон Исақовнинг тўп узатишидан кейин Бешимов бирга бир чиқиб кетаётганди, Сайётов боши билан тўпни қайтарди. Кондратюкнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди

73. ГОЛ! Хуршид Ғиёсов узатган тўпни Авазбек Ўлмасалиев дарвозага йўллади - 1:1. 




72. УХХХ! "Қўқон-1912"нинг ҳужуми, Бешимовнинг тўп узатишини Ўлмасалиев "ўқиди" ва ҳужумни қайтариб ўз жамоаси ҳужумини бошлаб берди

67. Хавфли вазият. Чап қанотдан Абдураззоқов узатган тўпни Холмуродов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

65. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Холтўраев ўрнига Кондратюк тушди 

64. Ўзгаришлар. ОКМК. Қосимов ва Муқумжонов ўрнига Собиржонов ва Сенага тушди

64. Йўқ, пенальти йўқ деб топилди

62. Бош ҳакам ВАР монитори ёнига борди, ОКМК пенальти тепиши мумкин

54. Қарши ҳужум, Бахтиёр Қосимовнинг узун тўп узатишидан кейин Муҳаммаданас Ҳасанов бирга бир вазиятга чиқиб кетаётганди, Сайётов дарвозасини тарк этиб тўпни қайтариб юборди

50. ЗАРБА! ОКМКнинг ҳужуми Хуршид Ғиёсовнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучсиз зарбасидан кейин Исақов тўпни ушлаб олди

46. Иккинчи тайм бошланди

46.Ўзгаришлар. ОКМК. Даци ва Сентоку ўрнига Холмуродов ва Санчес тушди


45+3. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 1:0

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

38. ГОЛ! Ўнг қанотдан Муҳаммаданас Ҳасановнинг оширган тўпини Шаҳзод Бешимов боши билан дарвозага йўллади - 1:0. Гол урилган вазиятда тўп Авазбек Ўлмасалиевга тегиб дарвозадан жой олгани учун автогол ёзилди. 




34. Огоҳлантириш. ОКМК. Клейди Даци

33. ОКМКнинг ҳужуми, Аҳмадалиевнинг узатган тўпи Ғиёсовга борди, Хуршид тўпни орқага қайтарди, Рустамовнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди

30. Ҳаво иссиқлиги учун футболчиларга сув ичиб олиш учун имконият яратиб берилди.

27. Хавфли вазият! ОКМКнинг қарши ҳужуми вақтида Даци деярли бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди, аммо финт қилишда хато қилди ва вазият чиппакка чиқди

25. ЗАРБАААА! ОКМКнинг ҳужуми бу сафар чап томондан амалга ташкил этилди, Муқумжонов узатган тўпни Даци тўхтатиб орқароқдаги шеригига узатди, Абдураззоқов зарба бера олмади, унинг ортидаги Миржамол Қосимовнинг зарбаси эса дарвоза устидан ўтиб кетди!

23. ЗАРБААААА! Бу сафар бурчак тўпидан кейин яна Гиоргадзе боши билан зарба йўллади, яна Сайётов ўз ўрнида!

22. ЗАРБАААА! Жарима тўпидан кейин Андро Гиоргадзе боши билан дарвозага аниқ зарба берди, Сайётовдан яхши сейв!

19. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Тоштемиров ўрнига Маликжонов тушди



17. Ўйинда тўхталиш, "Қўқон-1912" ҳимоячиси Аслиддин Тоштемиров жароҳат олди ва унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

16. Хавфли вазият! ОКМКнинг ҳужуми ўнг томондан ташкил этилди, Аҳмадалиев рақиб жарима майдонига кириб тўпни шериклари томон узатди, Аслиддин Тоштемиров тўпни қайтариб юборди

10. Дастлабки дақиқаларда кутилганидек ташаббус ва тўп назорати ОКМК томонида. Аммо бу футболда кўп нарсани англатмайди

8. ЗАРБА! Нодир Абдураззоқов жарима майдони ичига кириб яқин масофадан ноаниқ зарба берди! Қанот ҳаками бу вазиятда офсайд борлигини кўрсатди




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+7   
10 май 19:51:00
Привет
Авазбек Улмасалиевдан дубль койил !!!
+6   
10 май 20:03:15
Бахтиёр Ашуров
АГМК футболчилари танафусда Миржалолни тепкисига ўрганиб қолишди!
+4   
10 май 20:09:25
Нозим1983
Нега водий мухлислари хотинларга ухшаб айбни бошкалардан кидиришади, ютказдинг эркак булиб тан ол "мужик"
+4   
10 май 20:08:47
islombek6767
Кончилардан камбек кетидан камбек
+4   
10 май 19:38:54
Ayubkhon Mukhammadjonov
O'lmasaliyevdan dubl
+3   
10 май 20:21:55
Баходиржон 1912
Агмк хақли равишда ютиб олди Қўқонга келгуси ўйинда омад тилайман.Давронбек ғалаба муборак укахон
+3   
10 май 19:48:55
Кодиржон
Водийлик айрим одамларга уларди мухлисам деб булмайди жамоаси ютказса судя пахтакор е кимидир телефони айбдор хеч качон эркак булиб ютказган ни тан олмиди худик жамоаси ютказмайдиган супер клуб хаелида
+3   
10 май 19:21:52
Нозим1983
Олмаликга омад
+3   
10 май 16:32:37
Mr Azimov
OKMK zahiradagi darvozaboni Muhammad Ubaydullaev, Hayrulla Hamidovni o‘gli ekan. Bugun birinchi marta qaydnomaga kiribdi. Kelajakda omad tilab, yaxshi darvozabon bo‘lishini tilab qolamiz
+2   
10 май 20:17:38
Abrorbek Abduraxmonov
Нозим1983 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нега водий мухлислари хотинларга ухшаб айбни бошкалардан кидиришади, ютказдинг эркак булиб тан ол "мужик"
San nima deb tashshayabsan qachon ko'ring Luboy vodiylikni sanlarga oxshap akillab yotmedigon mujiklari serop uka ko'pchilik xaqida yozishdan oldin o'ylab yoz
+2   
10 май 19:56:45
Polatbek87
Oʼyin sotilganmi yoʼqmi bilmadimu lekin hakam holis boshqaryabti
+2   
10 май 19:26:41
Азим Исмаилов
Туп елкага тегди
+1   
10 май 20:32:00
Камолиддин Каримов
Бу йилги чемпионлик бу аник Окмк чемпион.
+1   
10 май 20:30:01
????????UZB????????
ОКМК Камбинат байрамига совга килишди ютукни.Косимов ва йигитларга рахмат.Бу йил чемпионликни кутиб коламиз.ОКМК га кейинги уйинларда хам чиройли галабалар кутиб коламиз.Омад ОКМК.
+1   
10 май 20:24:08
Баходиржон 1912
Нозим1983 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нега водий мухлислари хотинларга ухшаб айбни бошкалардан кидиришади, ютказдинг эркак булиб тан ол "мужик"
САН нима деб ёздингСАН жанжални бошламагин ким айбни хакамдан излади .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика