UZ

Сўнгги янгиликлар

09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  0 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  1 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  27 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2

Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди" Янгиликлар

Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"

ОКМК жамоаси Суперлиганинг 9-турида Қўқонда "Қўқон-1912" меҳмони бўлди.

Учрашувда ҳисобда ортда бораётган Миржалол Қосимов шогирдлари одатдагидек якунда камбэк қилган ҳолда ғалабани ўзиники қилди. Жамоа ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев дастлаб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, кейинги дақиқаларда рақиб дарвозасига гол уриб айбини ювди дея оламиз. Ўйиндан сўнг футболчининг фикрларини тингладик.

"Ўйинга келадиган бўлсак, барчаси яхши ўтди деб ўйлайман. Ғалаба қозондик ва бундан хурсандмиз. Бу ғалаба тарихга айланди, эндиликда навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак. 

Фикримча, биринчи бўлимда ёмон тўп тепаётганимиз йўқ. Вазиятларимизни голга айлантира олмаяпмиз. Реализациядаги камчиликларимизни тўғирлай олсак ҳаммаси жойига тушади. Биринчи бўлимда гол ўтказаётганимиз ёқимсиз ҳолат бўляпти. Муҳими вазиятдан чиқиб кетмоқдамиз. Ғалабада жамоадаги ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта. 

Ҳар бир ўйинга ютиш учун чиқамиз. Камбэк қилмасдан ҳам зафар қуча оламиз. Автогол ва голга келсак, ўзимизга эмас фақат рақибга урганимдан ундан ҳам зўр бўларди",- дейди Авазбек Ўлмасалиев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика