UZ

Сўнгги янгиликлар

22:53Бобир Абдихолиқов "Ғазалкент" машғулотида иштирок этди (ФОТО)  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  2 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  15 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  30

Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим" Янгиликлар

Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"

ОКМК аъзоси Рубен Санчес "Пахтакор"га қарши кечган учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

"Ўйин жуда қийин кечди. Биз бу учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Иккинчи бўлимда "Пахтакор" ҳужумга зўр берганида бироз қийналдик, аммо биз ўз вазиятимизни кутдик ва ундан фойдаландик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

Биз Олмалиқда мини йиғин ўтказдик, худди мавсум олди тайёргарликдек. Жисмоний жиҳат устида кўп ишладик. Ўйлайманки, барча футболчилар аъло даражадаги жисмоний ҳолатда ва ушбу жиҳат иккинчи бўлимда ҳам кўзга ташланди. Захирадаги ўйинчилар майдонга тушгач, жамоамизда яна куч кўпайди ва биз ғалабага эришдик.

Биз ўйиндан-ўйинга қараб борамиз. Ғалаба қозонишни бошлаганимизда, дарҳол медаллар учун кураш ҳақида бош қотирмаслигимиз керак. Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим, шунда мақсадлар ўз-ўзидан пайдо бўлади. Мақсадимиз табиийки юқори" - деди "Пахтакор" дарвозасига "дубль" қайд этган Рубен Санчес.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика