UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  0 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимизга, орзумизга ҳали етмадик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимизга, орзумизга ҳали етмадик"

"Динамо" - "Насаф" учрашувидан кейин (1:2) меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қўшнилар жанги шундай ўтиши керак аслида. "Динамо" гол ургунига қадар эркин ҳаракат қилди. Рақиб гол ургач, мен ўз шогирдларимни танишни бошладим. Ўша босимсиз, биз эркинроқ ҳаракат қилдик. Ғалабага бўлган иштиёқ эвазига биз 3 очкони илиб кетдик деб ўйлайман. "Динамо" кўпроқ эътиборни ҳимояга қаратди, биз эса ҳужумга. Бугун биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бунга эришганимиз билан жамоа ишқибозларини табриклаймиз", - деди Рўзиқул Бердиев. 

- "Насаф" неча фоиз чемпионликни нақд қилди?
- Биз жуда яқинмиз. Деярли деган сўзни ишлатмаслик керак. Ҳар бир баҳсга жиддий ёндашамиз. Кейинги учрашувларга жиддий ёндашишимиз керак. Мақсадимизга, орзумизга ҳали етмадик.

- "Насаф" аввалги "Насаф"га ўхшамаётгандек?!

- Бунинг руҳиятга алоқаси йўқ. Жамоамизни бир шиори бор. "Насаф"га ўхшаши йўқ,- деган. Баъзи бир жамоага шундай камчиликлар билан ўйнаб турамиз. Баъзи кучсизроқ жамолар билан ўйинларда очко йўқотамиз. ОЧЛда эса, эътибор берган бўлсангиз, кам ўйин амалиётига эга футболчилар билан бирга бордик. Агар ҳамма асосий ўйинчимизни у ерда майдонга туширганимизда, бугун нима бўлишини "Пахтакор" мисолида кўрдингиз. Бу бизга ҳам салбий таъсир қилар эди. Бизнинг асосий мақсадимиз Суперлига бўлгани боис, Самарқанддаги баҳсга кўпроқ эътибор қаратдик. Балки, ўртамиёна клубларга қарши баҳсларда мотивация билан муаммо бўлмоқда.

- "Насаф"нинг келаси мавсум учун режалари қандай?
   
- Режаларимиз бор. Клубимиз раҳбарияти келаси мавсум учун ҳаракатни бошлаган. Насаф ўз даражасини юқорига чиқариб қўйди. Буни тушуришга бизнинг ҳаққимиз йўқ. Таркибимизни суягини сақлаб қолиб, ёш терма жамоа учун ёшларни беришимиз керак. Охирги икки йилда, бу кам бўлди, бироқ буни тўғирлаб қўямиз.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика