UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  0 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  1 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  7 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  8 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  16 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  1 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  16

Рўзиқул Бердиев: "Кутилмаган натижалар бўлгани яхши" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Кутилмаган натижалар бўлгани яхши"

“Локомотив” – “Насаф” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўйинни яхши бошлагандик. Аммо ўтказиб юборилган гол барчасини ўзгартириб юборди. Бундай тажрибали жамоага қарши бундай ўйнаш хавфли. Иккинчи бўлим бошида гол ўтказиб вазифамизни янада қийинлаштириб олдик.

Осиё чемпионлар лигаси баҳслари ҳар йилгидан вақтлироқ бошланди. Шу боис жамоалар мавсумга тайёргарликни анча вақтли бошлашди. Бу мусобақада ўйнаган барча клубларга қийин бўлаётгани рост. Аммо бу баҳона бўла  олмайди. Бунга кўникиш керак. Тайёргарликни шунга қараб олиб бориш керак.

Бугун рақиб маҳоратлироқ ўйнади, индивидуал томонлама яхшироқ ҳаракат қилишди. Бикмаев гол урганда шу кўзга ташланди.

Жамоамиз таркиб ёки жисмоний томонлама ютқазмади.

Кутилмаган натижалар қайд этилиши яхши ҳолат. Ўтган йилларда 6-7-турларга келиб қайсидир жамоа якка пешқадам бўлиб оларди. Ҳозир эса вазият буткул бошқача. Чемпионатимиз ҳар йилгига нисбатан бошқача ўтмоқда.

Етакчи футболчи ҳар бир жамоага керак. Аммо бутун ўйинни назорат қиладиган ўйинчи йўқ. Эркинов жароҳат олди, у Черан билан тандем бўлиб ўйнаганида самарали ҳаракат қилишарди", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика