"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди

Khoja
7 дек 2025, 11:05
Ўтган мавсумни ижара асосида "Қўқон-1912" сафида ўтказган Шаҳзод Акрамов янги мавсумни ҳам водий жамоасида ўтказади.

"Насаф" билан шартномаси йил сўнггида якунига етадиган ҳимоячи "Қўқон-1912" билан янги шартнома имзолади. Бироқ бу сафар ҳимоячи ижара асосида эмас, балки эркин агент сифатида қўқонликлар сафига бориб қўшилади.

21 ёшли ҳимоячи якунланган мавсумда "Қўқон-1912" жамоаси сафида жами 29 та учрашувда майдонга тушиб, биттадан гол ва ассист қайд этди.




KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia