Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз бугун ўз характерини намойиш қилди"
20 авг 2016 00:45
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз бугун ўз характерини намойиш қилди"
-Аввало шуни таъкидламоқчиманки, ўйин ажойиб муҳитда ўтди. Бунинг учун бугун стадионга ташриф буюрган мухлисларга ҳам, жамоамиз ўйинчиларига ҳам ўз ташаккуримни изҳор этаман. Бугун биз хақли ғалабага эришдик.
Ўйинни яхши бошладик, пенальтигача иккита қўлай вазиятга эга бўлдик. Аммо пенальтидан гол ўтказиб юборганимиз қайсидир маънода режамизга ҳам таъсир ўтказди. Бугун йигитларимизда ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди, улар ўз кучларига ишониб ҳаракат қилишди ва ғалабани қўлга киритишди. Кейинги уч ўйинда дастлаб гол ўтказиб юбориб, ғалаба қозонаяпмиз. Бу жамоамизнинг характеридан ва иродасидан дарак беради. Жамоамиз бугун ўз характерини намойиш қилди. Жамоамизда ҳозир рақобат бор, шунинг учун ким ўйинга яхшироқ тайёр бўлса, шу ўйинчига имкон бераяпмиз. Ҳозир жамоамизда захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтира оладиган ўйинчиларга эгамиз. Навбатдаги ўйинни кубок баҳслари доирасида “Бухоро” жамоасига қарши ўтказамиз, бугун улар ҳам, биз ҳам ўйин ўтказдик. Кубок баҳси биз учун жуда муҳим. “Бухоро” жамоасига тайёргарлик бугундан бошланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар