Грузиялик вингер фаолиятини "Насаф"да давом эттиради

1 авг 2026, 13:30
Грузиялик вингер Паата Гудушаури "Насаф" билан шартнома имзолашга яқин.

Сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг маълумотига кўра, 29 ёшли футболчи яқин кунларда "Насаф" клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Гудушаури сўнгги мавсум Грузиянинг "Иберия" клубида фаолият олиб борди ва 19 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол ва 1 ассист қайд этди. У асосан ўнг қанот вингери сифатида ҳаракат қилади, шунингдек, чап қанот ва ҳужум ортида ҳам ўйнай олади.

Ҳозирда футболчи эркин агент мақомида бўлиб турибди. "Transfermarkt" портали унинг трансфер қийматини 250 минг еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: t.me/PenaltyNarzulla