UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  0 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  1 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  12 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  24 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6

Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Камчилик билан ўйнаш қийин. Устига-устак "Динамо" тўпни яхши назорат қилади. Яхши ҳимояландик, гол ҳам урдик. Вазиятларимиздан унумли фойдаланганимизда ғалабани ушлаб қолардик. Аммо, бугунги ўйинда дуранг натижа қайд этилди, очко йўқотдик. Қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат.

- Бу йилги мавсумда таркибга янги жалб этилган футболчилар кутилган натижани кўрсатмаётгандек. Бу борада фикрингиз қандай?

- Биз хотиржаммиз. Албатта, таклиф этилган футболчиларнинг барчаси ҳам биз кутган ўйинни кўрсата олгани йўқ. Уларнинг бизга ёрдами камроқ тегаяпти. Албатта бу қувонарли ҳолат эмас. Суҳбатлашяпмиз, вазиятларни кўриб чиқаяпмиз. Олдинда ўйинлар бор. Ҳозир асосий эътибор навбатдаги учрашувга тикланиш учун қаратилиши керак. Ўйлайман-ки, таркибга янги жалб этилган футболчиларнинг кейинги ўйинда бизга нафи тегади.

- Ёш футболчиларни кашф этиш бўйича ном қозонгансиз. Ҳимояда ёш футболчиларни синаб кўриш вақти келмадимикан?

- Ҳозир шунга имконият бўлмаяпти. Ўткинчи ўйинимиз йўқ, кўрикдаги футболчиларни синаб кўришга фурсат бўлмаяпти. Ўтган йилларда биз халқаро майдонда ўйнадик, жадвалда юқори ўринларни қайд этдик. Шу сабабдан мақсад каттароқ олинди. Таркибга ҳам тажрибали футюолчиларни жалб этдик. Охирги 2 йилга эътибор қаратсангиз, ёш футболчиларга озроқ имкон бераяпмиз.

- Қизил карточкага муносабатингиз?

- Бу вазиятни кўриб таҳлил қилишади. Биз футболчиларга кескин ўйнашни айтамиз, бироқ қўполлик билан эмас. Балки ўша вазиятда Ғайуллаев қўполроқ ҳаракат қилгандир. Бу биз учун жуда оғир бўлди. 80 дақиқадан кўпроқ вақт мобайнида бир киши кам ўйнадик. Тўғри айтдингиз, биз бугун кўп куч йўқотдик.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика