

“Яқин орада ЦСКАдан яхши суммага кетиши мумкин бўлган ягона футболчи Аббосбек Файзуллаев ҳисобланади. У РПЛда яхши ҳаракат қилди, бироқ ҳозирда Аббос Осиё кубогини “ёндирмоқда”. У терма жамоаси сафида аллақачон 2 та гол уришга улгурди. У терма жамоанинг етакчиларидан бири. Аббос Осиё чемпионатидаги ўйинлари орқали скаутлар эътиборини тортди. У ЦСКАда узоқ қолмайди. Кейинги манзил Европа”, — деди Созин.



