Роналду ва Коман голлари "Ал Насср"га ғалаба келтирди

Aslanov Jasurbek
30 апр 2026, 01:14
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 30-туридаги марказий учрашувда "Ал Насср" "Ал Аҳли"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув биринчи ярмда голсиз якунланди. Иккинчи ярмда Криштиану Роналду Жоау Феликснинг узатмасидан 76-дақиқада ҳисобни очди. 90-дақиқада эса Кингсли Коман Яҳё Абдулазизнинг пасидан кейин иккинчи голни урди ва ғалабани расмийлаштирди.

Учрашувда "Ал Аҳли"дан Демирал Меритт (52), Тоней Иван (90+2) сариқ карточка олди.

Саудия Арабистони Профессионал лигаси, 30-тур

29 апрель 2026

“Ал Насср” – “Ал Аҳли” 2:0

Голлар: Роналду К. 76, Коман К. 90



Ушбу ғалаба билан "Ал Наср" 30 ўйинда 79 очко тўплаб, лидерлик мавқеини мустаҳкамлади. Иккинчи ўринда 29 ўйинда 71 очкоси бор "Ал Ҳилол" турибди. "Ал Аҳли" эса 66 очко билан учинчи поғонада қолди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia