Қайдномадаги хатолик туфайли “Рома”га техник мағлубият ёзилди

Eldor Akmurzayev
22 сен 2020, 19:45
Италия чемпионати илк тури доирасида ўтган “Верона” – “Рома” баҳсида нурсиз дуранг (0:0) қайд этилганди.

Мазкур ўйинда қатнашган яримҳимоячи Амаду Диавара 22 ёшдан кичик футболчи сифатида қайдномадан ўтганди, аммо у 17 июлда 23 ёшга тўлган.

Бу эса “бўрилар”га 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилашига асос бўлди.

"Рома" ушбу қарор юзасидан аппеляция берди, аммо у рад этилди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: legaseriea.it