Роберто Карлос: “Хамес — феномен. Барчадан бироз сабр қилишларини сўрайман”
06 июн 2020 09:06
Янгиликлар
Роберто Карлос: “Хамес — феномен. Барчадан бироз сабр қилишларини сўрайман”
“Реал” собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос жамоа ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ҳақида гапирди.
“Хамес — феномен. Мен унга жуда ҳам боғланиб қолганман. Одамлардан бироз сабр қилишларини сўрардим. У майдонга тушган вақтларида жуда яхши ўйнайди. Хамес учун жуда кўп нарса ўзгарди, аммо энг асосийси у ҳамон ўзига ишонишда ва машғулотларда аввалгидек ҳаракат қилмоқда. Мухлислар ҳам уни жуда яхши кўради. Ахир Хамес ажойиб ўйинчи. Унга вақт беринг. Жамоада 11 эмас, балки 25 ўйинчи бор”, — дейди Карлос.
Эслатиб ўтамиз, Хамеснинг хизматларига “Эвертон”, “Ювентус” ва “Атлетико”дан қизиқиш бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар