ПСЖ Дембеле билан 2030 йилгача мўлжалланган янги шартномани келишиб олди

Sherzod Nurmatov
1 сен 2026, 11:53
ПСЖ ҳужумчи Усмон Дембеле билан янги битим бўйича келишувга эришди.

Бу ҳақда “L’Equipe” хабар бермоқда.

Янги битим 2030 йилгача амал қилади. Вингернинг амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилда ўз ниҳоясига етарди.

Қайд этилишича, Дембеле билан келишув имзолашга Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирган. Бироқ 29 ёшли франциялик футболчининг ўзи Парижда қолишни истайди. Шартномани расман имзолаш яқин ҳафталарда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe