

Мадрид клуби франциялик футболчининг чап оёғидан жароҳат олганини эълон қилди.
25 ёшли Тчуамени 9-ноябрь куни Ла Лига 12-туридан ўрин олган “Раё Валекано”га қарши ўйинни ўтказиб юборади ва Франция терма жамоасига чақирилмайди. "Реал Мадрид" ярим ҳимоячи 26 ноябрь куни "Олимпиакос"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинига тайёр бўлишига умид қилмоқда.
Жорий мавсумда Орельен Тчуамени Ла Лиганинг 11 та ўйинида ва Чемпионлар лигасининг 4 та ўйинида майдонга тушди.



