"Реал"га яна "йўқ" дейишди

Aslanov Jasurbek
6 авг 2025, 17:19
"Реал" янги мавсумнинг 1-турини ўтказиб юбормоқчи.

2025 йилда ЛаЛига мавсумидан сўнг клублар ўртасидаги жаҳон чемипионатига учган "Қироллик клуби" Испания чемпионатининг биринчи турида дам олишни хоҳлаяпти. Шу сабабли мадридликлар ЛаЛига раҳбариятига илк турни бошқа санага кўчириш учун сўров жўнатди. Бу "Реал"нинг иккинчи мурожаати.

ЛаЛига иккинчи сўровга ҳудди биринчисига бўлгани каби "йўқ" деди ва Мадрид клуби белгиланган муддатда майдонга чиқиши кераклигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал"нинг ЛаЛига янги мавсумидаги илк баҳси 19 август куни "Осасуна"га қарши бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo