

Испания чемпионати 9-тури доирасида "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтган учрашув (3:0) бошланишидан аввал "Реал" мухлислари Тебаснинг истеъфосини талаб қилувчи ҳайқириқларни янгратишган, шунингдек, "Бу футбол эмас, бу Тебас ва Негрейра" ёзуви туширилган баннерни ёйишган эди. Ла Лига президенти ҳамда Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) собиқ вице-президентининг фамилиялари "Барселона"нинг клуб рангларига ишора қилган ҳолда қизил ва кўк ҳарфлар билан ёзилган.
As нашри хабарига кўра, Зўравонликка қарши курашиш комиссияси стадионга баннер олиб кирилишига йўл қўйгани учун "Реал"ни 3001 евро миқдорида жаримага тортишни таклиф қилган. Ушбу таклиф "зарур олдиндан хабарномасиз, шунингдек, ёнғинга чидамли материаллардан тайёрлангани ҳақидаги сертификатсиз баннернинг пайдо бўлиши ва намойиш этилишининг олдини ололмаган кириш назорати ҳамда томошабинлар иштирокини таъминлаш чораларининг етарли эмаслиги" билан асосланган.



