"Реал"га Кристиан Пулишич керак
12 окт 2017 09:25
Янгиликлар
Sky Sports хабарига кўра, "Реал Мадрид" 32 йилдан буён илк бор Жаҳон Чемпионати финал босқичига чиқа олмаган АҚШ терма жамоаси футболчисини кузатмоқда.
"Қаймоқранглилар" сўнгги пайтларда бир қатор ёш футболчилар билан шартнома имзолашга эришгани ҳеч кимга сир эмас. Клуб трансфер сиёсати бир оз ўзгаргандек. "Қироллик клуби"да Пулишич яқин келажакда жамоанинг муҳим футболчиларидан бири бўлишига шубҳа қилишмаяпти.
Таъкидлаш лозим, испан клуби Дортмунднинг "Боруссия"сига ҳали расмий таклиф билан чиқмаган. Ўз навбатида Киевнинг "Динамо"сидан харид қилинган Андрей Ярмоленко Германия чемпионатида ҳам ўзини йўқотиб қўймади ва жамоа ғалабаларига салмоқли хисса қўшмоқда. Балки, бу ҳолат Пулишични қўйиб юборишга туртки бўлар.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар