Брандт АПЛ клубига ўтиши мумкин
08 мар 18:58
Янгиликлар
Брандт АПЛ клубига ўтиши мумкин
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
“Асаларилар" раҳбарияти 29 ёшли футболчи ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этишини маълум қилганди. Томонлар янги шартнома тафсилотларини келиша олмадилар.
Брандтнинг трансферига "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби тез орада немисга таклиф билан чиқмоқчи.
Юлиан Брандт 2019 йилда 25 миллион евро эвазига "Байер"дан Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "асаларилар" сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар