

Мадриднинг "Реал" клуби келаси ёзги трансфер ойнасида туркиялик ярим ҳимоячи Кенан Йилдизни харид қилиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти футболчининг трансфер қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда. Ўйинчи атрофидаги вазиятни, шунингдек, Лондоннинг "Арсенал" ва Мюнхеннинг "Бавария" клублари ҳам диққат билан кузатиб бораётгани хабар қилинган.
Кенан Йилдиз 2023 йилдан бери "Ювентус" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 21 ёшли туркиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи клуб сафида битта ўйинда майдонга тушди ва маҳсулдор ҳаракатлар билан ажралиб турмади.



