"Реал" Винисиус клуб обрўсига путур етказмоқда деб ҳисобламоқда
17 мар 2024 19:07
Янгиликлар
"Реал" Винисиус клуб обрўсига путур етказмоқда деб ҳисобламоқда
"Реал"да жамоа форварди Винисиус Жуниорнинг ўзини тутиши сабаб хавотир ўсмоқда.
Мадридликлар раҳбарияти Винисиуснинг кўплаб меҳмондаги стадионларда ўйин пайти мухлисларнинг душманлик муносабатини келтириб чиқараётганидан норози.
"Реал" боссларининг фикрига кўра, вазият нафақат 23 ёшли бразилиялик ўйинчига, балки "қаймоқранглилар"нинг қолган ўйинчиларига ҳам босим яратади.
Қайд этилишича, "Реал" Винисиуснинг провокацион ҳаракатларига таъсир ўтказишга уринди, аммо муваффақиятга эришмади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ўйинда "Осасуна" (4:2) мухлисларининг ўйин пайти "Винисиус, ўл" деб бақиришгани хабар қилинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар