

Мадрид клубининг бренд билан янги битими 2034 йилгача амал қилади.
"Реал" Мадрид ва Adidas жаҳон футболидаги энг муваффақиятли ҳамкорликни яна 8 йилга узайтирилганини эълон қилади.
1980 йилда илк бор расман расмийлаштирилган бу алоқа клубимизни Европа футболининг мутлақ етакчисига айлантирди ва уч чизиқли либосда 8 та Чемпионлар лигаси титулини қўлга киритди.
35 йилдан ортиқ ҳамкорлик тажрибаси давомида бу иттифоқ "Реал" тарихи, маданияти ва мухлисларига ҳурмат бажо келтирадиган дизайн билан ажралиб турди. Зидан, Кроос, Бекхэм ва Беллингем каби ўйинчилар майдонда кийган юқори сифатли экипировкадан тортиб, мухлисларга ўз қўллаб-қувватлашларини ҳаётнинг барча жабҳаларида намойиш этиш имконини берувчи кийимларгача", – дейилади "Реал" хабарида.



