"Реал" теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди
18 авг 2017 11:14
Янгиликлар
"Реал" теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Мадриднинг "Реал" клуби кеча Барселонада содир бўлган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
"Барселона шаҳрида содир бўлган ҳужум муносабати билан трагедияда жабрланган ва қурбон бўлганлар оиласи ва дўстларига клуб ҳамдардлик билдиради. "Реал" воқеа натижасида шикастланганлар тезроқ соғайиб кетишига умид қилади".
Кеча Барселона шаҳри марказидаги Ла Рамбла майдонида юк машинаси одамлар устига юриб кетган. Полиция бу ҳолатни теракт деб баҳолади. 100 нафар инсон жароҳатлангани айтилмоқда, улардан 15 нафарининг аҳволи оғир. 13 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган.
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар