Расман: "Атлетико" Антонио Адан билан хайрлашди

Alisher
20 авг 2020
"Атлетико" дарвозабони Антонио Адан клубни тарк этди.

Клуб матбуот хизмати 33 ёшли испаниялик футболчи клубни тарк этганлигини эълон қилди.

Адан "Атлетико"га 2018 йилнинг ёзида ўтган эди. У жамоа таркибида 7та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 8та тўп олиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Адан бундан олдин "Реал", "Кальяри" ва "Бетис" клубларида тўп тепган.



AlisherМуаллиф
Манба: atleticodemadrid.com