"Реал" мураббийлар шорт-листида кутилмаган номзод пайдо бўлди

Sherzod Nurmatov
7 май 2026, 12:25
"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери "Реал" раҳбарияти томонидан юқори баҳоланади ва улар уни Альваро Арбелоага ўринбосар деб билмоқда.

"TalkSport" хабарига кўра, Европа Лигасининг кўп карра ғолиби "қаймоқранглилар"нинг шорт-листида юқори ўринни эгаллаган. Мураббийнинг ўзи, шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар тузилганига қарамай, Мадридга ўтишга мойиллик билдириши мумкин.

2.jpg

Муаммо шундаки, "Астон Вилла" бу ёзда молиявий фэйр-плей туфайли қаттиқ молиявий чекловларга дуч келади, "Реал" эса трансфер бозорида кенг имкониятларни таклиф қилади.

Эмери илгари асосан топ-бўлмаган клублар билан ишлаган, фақат ПСЖ ва "Арсенал" бундан мустасно, бироқ у бу жамоалар билан айтарли ютуққа эришмаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TalkSport