

Манбага кўра, португалиялик футболчини "Реал" клуби сотиб олмоқчи. Мадрид клубида ишлашга яқин бўлган Жозе Моуринью футболчини ўзининг трансфер мақсади сифатида белгилади. "Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини 100 миллион евродан кам нархда қўйиб юбормайди.
Диогу Далот жорий мавсумда "қизил иблислар" сафида 36 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.



