UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  0 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 01:00"Ливерпуль" қасос оладими, Лондонда мўъжиза рўй берадими?   11 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  430 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  0 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  20 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  9 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  21

"Реал Мадрид"га "Реал Сосьедад" ўнг қанот ҳимоячиси керак Янгиликлар

"Реал Мадрид"га "Реал Сосьедад" ўнг қанот ҳимоячиси керак

Мадриднинг "Реал" клуби яна ўнг қанот футболчиси Альваро Одриосолага қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради AS нашри.

"Қаймоқранглилар" ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш ниятидалар ва ёш иқтидорли футболчини ўз сафларига қўшиб олиш ҳаракатига тушиб қолишди. 

Клуб раҳбарияти айнан 21 ёшли Одриосолага асосий таркиб футболчиси Дани Карвахалга рақобатчи ва зарур пайтда унинг ўрнини эгалловчи футболчи сифатида қарашмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Карвахаль юрагидаги муаммолар туфайли сафдан чиққанди.

Одриосола "Сосьедад" тарбияланувчиси ҳисобланади ва бош жамоада шу йилнинг январь ойида дебют учрашувини ўтказди. Бу мавсумда Альваро тўққиз ўйинда майдонга тушди ва икки бор шерикларига голли узатма етказиб берди.

Куни-кеча Одриосола Испания термаси сафида ҳам дебют қилди. Унда "Қизил фурия" ЖЧ-2018 саралаши доирасида Албанияга (3:0) ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ҳимоячининг "Реал Сосьедад" билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган ва товон пули 40 млн евро этиб белгиланган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика