"Реал" Карвахалнинг ўринбосарига 40 миллион евро сарфлаши мумкин
06 июл 2017 00:16
Янгиликлар
"Реал" Карвахалнинг ўринбосарига 40 миллион евро сарфлаши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби "Реал Сосьедад"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Альваро Одриосолага қизиқиш билдирмоқда.
"Реал"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Данило жамоадан кетадиган бўлса, унда унинг ўрнига Карвахалга ўринбосар сифатида "Реал Сосьедад" жамоаси ҳимоячиси Альваро Одриосола кўрилмоқда.
21 ёшли Одриосола яқиндагина клуби билан шартномасини 2021 йилга қадар узайтирганди.
Шартномасида Альваро Одриосоланинг бадал пули 40 миллион евро кўрсатилган. Агарда "Реал" ушбу маблағни тўлайдиган бўлса, унда футболчи Мадридга кўчиб ўтиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар