

23 ёшли футболчига "Вест Хэм" ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо "Ливерпуль" ҳозирда унинг трансфери учун асосий даъвогар ҳисобланади.
"CaughtOffside" маълумотларига қараганда, "ирислар" 30 миллион евро миқдорида расмий таклиф беришга тайёр. "Эвертон" яқин орада музокараларнинг фаол босқичига ўтиши ва янги мавсум бошланишидан олдин рақибларини мағлуб этишга интилиши кутилмоқда.
Асенсиони инглиз клуби истиқболли трансфер сифатида кўрмоқда. Ёш ҳимоячи мунтазам ўйин амалиётига муҳтож ҳамда Премьер-лигага ўтиш унинг кейинги ривожланиши ва тўлиқ салоҳиятини очиш учун идеал қадам бўлиши мумкин.



