Суперлига. "Локомотив" — "Андижон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди

Aslanov Jasurbek
22 июл 2026, 21:55
"Локомотив" ҳамда "Андижон" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг 13-тур баҳси якунланди.

Ўзбекистон Суперлигаси. 13-тур

"Локомотив" — "Андижон" 3:3

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров
Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов
Захира ҳаками: Шодиёр Шодибоев
VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев
AVAR: Умиджон Раҳимжонов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Оҳунов

Голлар: 1:0 – 43, Абдуллоҳ Йўлдошев (Суҳроб Нуруллоев); 2:0 – 53, Сардор Мирзаев (Диёржон Туропов); 2:1 – 68, Александре Андрокинашвили (Маҳмуджон Маҳамаджонов); 2:2 – 72, Драган Черан (Ҳумоюнмирзо Иминов); 3:2 – 79, Николай Иванов; 3:3 – 89, Ҳамидулло Каримов (Александре Андрокинашвили)

"Локомотив": 1. Алексей Козлов, 9. Суҳроб Нуруллоев, 10. Шодиёр Шодибоев (99. Жасурбек Яхшибоев, 83), 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 17. Сардор Мирзаев, 18. Александр Кучеренко, 23. Диёржон Туропов, 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 45. Йован Нишич (14. Николай Иванов, 75)

Захира: 12. Никита Шевченко, 5. Анзур Исмаилов, 7. Қувончбек Абраев, 8. Билол Туплиев, 21. Илья Еличич, 22. Суннатилла Поёнов, 61. Нурлан Ибраимов.

"Андижон": 1. Элдор Адҳамов, 5. Абдулвоҳид Ғуломов (10. Драган Черан, 46), 6. Александре Андрокинашвили, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов, 11. Ҳумоюнмирзо Иминов, 15. Неманья Чаласан, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Усмонали Исмоналиев, 26. Муҳаммадкарим Тоиров (2. Одилбек Абдумажидов, 90+5), 28. Бекзод Сулаймонов (70. Ҳамидулло Каримов, 89), 77. Маҳмуджон Маҳамаджонов.

Захира: 21. Неъматуллоҳ Рустамжонов, 14. Абдураҳмон Комилов, 47. Диёрбек Мадаминов, 49. Зулфиқор Акбаров, 87. Жамшидбек Кўпайсинов, 88. Шоҳжаҳон Ёрқинбоев.

Огоҳлантиришлар: Пўлатхўжа Холдорхонов (20), Олег Зотеев (71)

90+5' УЧРАШУВ ТУГАДИ! ҲАҚИҚИЙ ФУТБОЛ ТРИЛЛЕРИ!

Ҳакамнинг финал хуштаги чалинди. "Локомотив" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги кескин ва голларга бой кечган беллашув 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди!

Иккинчи бўлимда мухлислар ҳақиқий драма гувоҳи бўлишди: томонлар навбатма-навбат олдинга чиқиб, охирги дақиқаларгача кескин кураш олиб боришди. Жанговор ва ажойиб ўйин учун иккала жамоага ҳам ташаккур!

90' Иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди!

Ҳакам беш дақиқалик қўшимча вақт ажратди. Бу триллерда ғолиб номи аниқланадими ёки жамоалар очколарни бўлишиб олишадими? Иккала жамоа ҳам майдонда бор кучини бериб курашмоқда, охирги сониялар жуда иссиқ кечади!

89' ГОOOOOOЛ! Нималар бўляпти ўзи?! "Андижон" яна ҳисобни тенглаштирмоқда — 3:3!

Супер-замена! Майдонга тушганига атиги бир дақиқа бўлган Ҳамидулло Каримов қаҳрамонга айланмоқда! Александре Андрокинашвилининг олисдан йўллаган ажойиб узатмасига Каримов охиригача курашди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба бериш ноқулай бўлишига қарамай, тўпни Алексей Козловнинг ёнидан ўтказиб, тўрга жойлаб қўйди!

Майдонда ҳақиқий триллер! Бутун жамоа хурсандчиликни нишонламоқда!

88' "Андижон" таркибида сўнгги ўзгариш!

Меҳмонлар устози таваккалга қўл урмоқда: Бекзод Сулаймонов ўрнига майдонга Ҳамидулло Каримов туширилмоқда. Андижонликлар ҳужум чизиғини янада кучайтириб, сўнгги дақиқаларда мувозанатни тиклаш учун барча кучларини олдинга ташлашмоқда!

Драмавий якун бизни кутмоқда!

87' Хавфли вазият! "Локомотив"дан тезкор қарши ҳужум!

Захирадан майдонга тушган Жасурбек Яхшибоев "Андижон" ҳимоячиларининг очиқ қолган ҳудудидан унумли фойдаланиб, олдинга ёриб кирди ва кучли зарба йўллади! Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди! Меҳмонларни қайтган тўп ва омад қутқариб қолмоқда, "Локомотив" тўртинчи голга жуда яқин келди!

83' "Локомотив" сафида Шодиёр Шодибоев ўрнига майдонга Жасурбек Яхшибоев тушмоқда! Мезбонлар ҳужум чизиғига тажриба ва тезлик қўшиб, ўйин охирида устунликни мустаҳкамлашни мақсад қилишган.

Ўйин финалига оз вақт қолмоқда, "Андижон" эса катта куч билан олдинга ташланмоқда!

79' ГОOOOOOЛ! "Локомотив" яна олдинга чиқмоқда — 3:2!

Захирадан майдонга тушганига атиги тўрт дақиқа бўлган Николай Иванов ўткир бурчакдан жарима зарбасини ижро этди! Унинг зарбасидан сўнг тўп рақиб футболчисига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва "Андижон" дарвозабони Элдор Адҳамовни чалғитиб, тўрга бориб тушди! Мезбонлар яна устунликни ўз қўлларига олишди!

75' Майдонда эҳтирослар авжида!

Олдинга катта тезликда қочиб кетаётган Шодиёр Шодибоевни Ислом Тўхтахўжаев тактик қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Ҳакам иккаланмай "Андижон" ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатди.

"Локомотив" таркибида ўзгариш: Йован Нишич ўрнига майдонга Николай Иванов тушмоқда. Мезбонлар майдон марказини янгилашмоқда!

72' ГОOOOOOЛ! "Андижон" мувозанатни тикламоқда — 2:2!

Стандарт вазият иш берди! Ҳумоюнмирзо Иминов жарима тўпини жуда аниқ узатиб берди, жарима майдончаси ичида эса захирадан майдонга тушган Драган Черан боши билан ажойиб ва аниқ зарба йўллаб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди! Меҳмонлар иккита тўп фарқини йўққа чиқаришди, ўйинда шиддат авжига чиқмоқда!

71' Ўйинда майдон қизимоқда! Олег Зотеев рақиб ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхоновга нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

"Андижон" стандарт вазиятга эга бўлмоқда, бу меҳмонлар учун ҳисобни тенглаштиришга яхши имконият!

68' ГОOOOOOЛ! "Андижон" ҳисобни қисқартирмоқда — 2:1!

Александре Андрокинашвили марказий зонада рақибини чиройли ҳаракат билан алдаб ўтди ва 18–20 метрлар атрофидан дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди! Дарвозабон Алексей Козлов бу сафар жамоасини қутқара олмади. Меҳмонлар интригани қайтаришди, ўйин янада шиддатли тус олмоқда!

65' Ўйинда шиддат юқори! Жуда хавфли дақиқалар гувоҳига айланмоқдамиз.

Дастлаб "Андижон" футболчиси ажойиб зарба йўллади, аммо "Локомотив" посбони Алексей Козлов маҳорат кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Кўп ўтмай, "Локомотив" қарши ҳужумга ўтди — Суҳроб Нуруллоев рақиб жарима майдончасида қулай имкониятга эга бўлиб зарба берди, аммо тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи!

61' "Локомотив" яна хавф солади! Темурхўжа Абдухолиқов Ислом Тўхтахўжаевнинг кучли босими ва таъқибига қарамай олдинга ёриб кирди ва дарвоза томон зарба берди. Тўп ташқи томондан тўрга тегди, жуда хавфли вазият!

57' "Андижон"дан хавфли вазият! Чап қанотдан оширилган ажойиб узатмага Пўлатхўжа Холдорхонов боши билан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди, меҳмонлар ҳисобни қисқартиришга жуда яқин келишганди!

53' ГООООООООЛ! "Локомотив" ҳисобдаги фарқни оширмоқда — 2:0!

Шодиёр Шодибоев рақиб ҳимоячисини ажойиб алдаб ўтиб, дарвозага зарба йўллади. Ҳимоячидан қайтган тўпни Диёржон Туропов эгаллаб, жарима майдончаси марказига аниқ пас узатди. У ерда пайдо бўлган Сардор Мирзаев эса яқин масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди! Мезбонлар устунликни мустаҳкамлашмоқда!

51' "Андижон"дан жавоб ҳужуми! Усмонали Исмоналиев олис масофадан таваккал қилиб кучли зарба йўллади, аммо тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. Меҳмонлар фаолликни оширишмоқда!

47' "Локомотив"дан хавфли ҳужум! Сардор Мирзаевнинг ажойиб узатмасидан сўнг Шодиёр Шодибоев тўхтатмасдан дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ "Андижон" посбони Элдор Адҳамов ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

46' Иккинчи бўлим бошланди!

"Андижон" таркибида танаффусдаёқ ўзгариш: Абдулвоҳид Ғуломов ўрнига майдонга Драган Черан тушди. Меҳмонлар ҳужум чизиғини кучайтириб, ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташланишмоқда!

45+3' Биринчи бўлим якунланди!

"Локомотив" кетма-кет хавфли ҳужумлар ва устунларга тегган зарбалардан сўнг бўлим сўнггида барибир ўз мақсадига эришди. Тўп назорати ва босим мезбонлар томонида бўлди. Жамоалар танаффусга "Локомотив"нинг кичик устунлиги билан йўл олишмоқда — 1:0.

45' Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43' ГООООООЛ! "Локомотив" ҳисобни очмоқда!

Суҳроб Нуруллоевнинг ўнг қанотдан етказиб берган ажойиб узатмасини Абдуллоҳ Йўлдошев бош билан аниқ ва кучли зарба орқали рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Мезбонлар ўз босимини барибир голга айлантиришди — 1:0!

39' Яна бир ўта хавфли вазият! Темурхўжа Абдухолиқов жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиларини ортда қолдириб, кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. "Локомотив" босимни оширмоқда!

35' Жуда хавфли вазият! "Локомотив"нинг бурчакдан бошлаган ҳужумида Суҳроб Нуруллоев жарима майдончасига тўпни оширди. Абдуллоҳ Йўлдошев бош билан жуда хавфли зарба йўллади — тўп дарвоза устунига тегди! Аммо узатма пайтида тўп аллақачон майдон ташқарисига чиқиб кетгани маълум бўлди.

32' "Локомотив" бурчак тўпидан узатмадан сўнг кетма-кет ҳужум ташкил этди. Бироқ якуний зарба ноаниқ чиқди ва хавф бартараф этилди.

28' Темурхўжа Абдухолиқов ҳаводаги курашда устунлик қилиб, тўпни жамоадошига оширди. Сардор Мирзаев қулай имкониятдан фойдаланиб зарба йўллади, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

27' Ўйинда қисқа танаффус (Cooling break). Ҳаво ҳарорати юқори бўлгани сабабли бош ҳакам футболчиларга сув ичиб олиш учун имконият берди. Мураббийлар эса шогирдларига кўрсатмалар беришмоқда.

20' Майдонда сариқ карточка! Пўлатхўжа Холдорхонов Шуҳрат Муҳаммадиевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

16' "Локомотив"дан навбатдаги хавфли вазият! Чап қанотдан Олег Зотеев жарима майдончаси ичига ажойиб узатма оширди, Диёржон Турапов эса акробатик услубда зарба йўллади. Аммо тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

10' ГОЛ! "Локомотив" тўп киритди, аммо ҳисоб ўзгармайди! Қанот ҳаками байроқчасини кўтарди — Мирзаев томон голли узатмадан олдин Темурхўжа Абдухолиқов тўпни қўли билан ўйнаган деб топди. Гол бекор қилинди.

7' "Андижон"дан тезкор қарши ҳужум! Александре Андрокинашвили ўнг оёқда дарвоза томон кучли зарба йўллади, аммо тўп нишондан баландлаб ўтиб кетди.

7' "Локомотив" чап қанотдан хавфли ҳужум ташкил этди! Майдон эгалари футболчиси жарима майдончаси ичига ёриб кириб, марказга узатмани амалга оширди. Бахтга қарши, у ерда жамоадошларидан ҳеч ким топилмади — "Андижон" ҳимоячиси Маҳмуджон Маҳамаджонов хавфни бартараф этиб, тўпни аутга чиқариб юборди.

1' Ўйинга старт берилди! "Локомотив" қизил, "Андижон" эса оқ рангли либосларда майдонга тушди. Марказдан тўп ўйинга киритилди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ҳакамлар ва футболчилар саф тортишмоқда, учрашув бошланиш арафасида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›