

Рауль Асенсио шу ёзда "Реал"ни тарк этиши мумкин. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, ҳимоячининг кетиши мадридликларнинг янги бош мураббийи Жозе Моуринью томонидан ҳали июнь ойидаёқ режалаштирилган эди. "Реал" таклифлар ва футболчининг қароридан келиб чиққан ҳолда Асенсиони сотишни ҳам, ижарага беришни ҳам кўриб чиқмоқда. Ўтган мавсумда Асенсио Ла Лиганинг 23 та ўйинида 2 та гол урди ва 4 та сариқ карточка олди.



