

21 ёшли форварднинг янги келишуви 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ, унинг товон пули 1 миллиард еврога ошиши хабар қилинганди.
Гонсало 2014 йилда 10 ёшида "Реал"га қўшилган ва клубнинг ёшлар тизимида ўн мавсум ўтказган. У сўнгги икки мавсумни "Кастилья"да ўтказди.
Испаниялик футболчи 2023 йилнинг ноябрь ойида мадридликларнинг асосий жамоасида дебют қилди. Энди у "Реал" асосий таркибининг тўлақонли аъзосига айланади.



