

Бугун Кико Зунига Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, болалар футбол мураббийлари билан учрашди. Шундан сўнг "Насаф" футбол академиясида бўлиб, бу ерда академия тарбияланувчилари учун яратилган шарт-шароитлар, футбол майдонлари, машғулот заллари билан танишди.

Шундан сўнг испаниялик мутахассис болалар футболи мураббийлари, ОАВ ходимларига юртимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича дастурининг тақдимотини ўтказди.





