"Реал" 90 млн евролик ҳужумчига кўз тикди

Sherzod Nurmatov
2 апр 2026
"Реал" Уго Экитикенинг "Энфилд"даги ажойиб дебют мавсумидан сўнг трансфер мақсадларига ўзгартириш киритди.

"TEAMtalk" маълумотларига қараганда, 23 ёшли франциялик ҳужумчи бош скаут Хуни Калафат рейтингида кескин кўтарилди.

Мадриддан келган хабарларга кўра, Экитике жаҳон футболидаги энг истиқболли ҳужумчилардан бири ҳисобланади ва унинг профили клубнинг узоқ муддатли қарашларига жуда мос келади.

Француз ҳужумчиси бу мавсум 42 ўйинда қатнашиб, 17 та тўп киритди ҳамда 6 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали ўйинчини 90 млн еврога баҳолаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk