Расман. Тунис терма жамоасига янги бош мураббийи тайинланди. У жамоани иккинчи турга тайёрлайди

16 июн 2026, 12:51
Саудия Арабистони миллий терма жамоасини собиқ бош мураббийи Эрве Ренар Тунис терма жамоаси бош мураббийига айланади.

Бу ҳақда Тунис футбол федерацияси расман эълон қилди. ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг илк учрашувида Тунис жамоаси Швеция термасига 1:5 ҳисобида йирик кўринишда мағлуб бўлди. Шундан сўнг, собиқ мураббий Сабри Лямуши истеъфога чиқарилди.

"Тунис футбол федерацияси Эрве Ренарнинг 2026 йилги жаҳон чемпионати якунига қадар миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилади. У ўз вазифасини бажаришга бугундан бошлаб киришади. Келишувда, шунингдек, жаҳон чемпионатидаги иштирок якунланганидан кейин аниқ спорт мақсадларига асосланган узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича музокаралар бошланиши ҳам кўзда тутилган", — деб ёзади ТФФ матбуот хизмати.

photo_2026-06-16_12-51-39.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: https://www.instagram.com/ftf.tn/

Сўнгги янгиликлар

Барча ›